Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг  21 май куни Навоий шаҳрида Навой касб-ҳунар мактаби ва Навоий электр тармоқларига қарашли спорт залларида вилоятда мактабгача таьлим тизимида фаолият кўрсатиб келаётган ишчи ва ходимлардан тузилган эркаклар ва аёллар жамоалари учун спортнинг волейбол тури бўйича “Бошкарма бошлиги кубоги” мусобакаси ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақанинг якунлари бўйича эркаклар жамоасидан 1-ўринни Конимех тумани МТБ, 2-ўринни Хатирчи тумани МТБ, 3-ўринни Ғозгон шаҳар МТБ жамоалари,  аёллар жамоасидан эса 1-ўринни Хатирчи тумани МТБ,  2-ўринни Учқудук тумани МТБ, 3-ўринни Ғозгон шаҳар МТБ жамоалари эгалладилар ҳамда ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.




скачать dle 12.1

ORQAGA QAYTISH

© 2018 NUROTA-MTB.UZ