Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган Август анжумани

Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган Август анжумани

Анжуманни туман ҳокими Ғ.Алиев сўзга чиқиб, Туманда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳокимлик томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар амалга оширилган ишлар тахлили ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Републикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон   Ўзбекистоним мангу бўл омон!” шиори остида ўтказиладиган август Кенгаши  ҳамдаянги ўқув йилини бошланиши билан анжуман иштирокчиларини табриклади ва самимий қутлади. 

         Йиғилишни туман Мактабгача таълим бўлими мудири М.Ғоффоров очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг тасдиқлаш тўғрисида”гиПҚ-4312-сонли қарорининг ижроси ҳамда 2018-2019 ўқув йили мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. 

        Шунингдек, бўлим юристконсульти Ж.Примов  Мактабгача таълим ташкилотлдарида  Кузатув кенгаши фаолиятинининг самарадорлиги ошириш, ташкилотларда тарбияланувчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга  тегишли шарт шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда  ташкилот раҳбарига қўмаклашиш, фаолияти сифатини тахлил қилиш. Таълим-тарбия ишларни яхшилаш учун гуруҳларда ривожлантирувчи марказларнинг ахамияти ва ота-оналар билан хамкорлик ишларини ривожлантириш масалалари, дастур асосида болаларни мактабга тайёрлаш, марказларни бойитиш, болаларни ўз хохишига кўра эркин ва мустақил ўсиб бораётган бола шахсини хаётга тайёрлаш, муҳим масалаларни хал этиш учун зарур бўлган ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришда алоҳида ахамиятга эга эканлиги тўғрисида гапирди.

        Шунингдек, Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3-мх-сонли буйруғига асосан таълим ташкилотларида пуллик хизматларни ташкиллаштириш ва хизмат нархини белгилаш, пуллик хизматларни ташкил этиш  борасида гапирди. Ўқув йилида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгиланди.

Анжуман сўнгида мактабгача таълим бўлими мудири М.Ғоффоров Ўзбекистон Републикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан анжуман иштирокчиларини самимий табриклаб, давлат ва жамоат ишларидаги фидокорона хизматлари учун  қатор мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларни ва педагогларни тантанали равишда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Туман миқёсида ўтказилган август кенгашининг 2 қисмида Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳар бир соҳавий йўналишлари (МТТ раҳбарлари, услубчи, психолог, тарбиячилар, мусиқа раҳбари ва жисмоний тарбия йўриқчилари, ҳамшира ва хўжалик ишлари бўйича масъуллар) шўъбаларга ажратилган ҳолда ўқув семинарлар ташкил этилди. 



скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH