Хатирчи туман  Мактабгача таълим бўлимига қарашли Мактабгача таълим ташкилотларида Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” маънавий - маърифий тадбирлар ўтказилди

Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли Мактабгача таълим ташкилотларида Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” маънавий - маърифий тадбирлар ўтказилди

Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14 та мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон мустақилликнинг 28 йиллигига бағишлаб ”Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон“ шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди. Барча мактабгача таълим ташкилотлари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида  байрам олдидан ”Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! ғояни ўзида мужассам этган баннерлар чиқорилди. Шунингдек 17-18- август кунлари мактабгача таълим ташкилотларида ҳашар ўтказилди, тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Барча мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Хусусан, туман истироҳат ва дам олиш боғида 2019 йил 30 август куни туман байрами ўтказилди. Тадбирга туман ҳокими Ғ.Алиев ҳамда корхона ва ташкилот идоралар раҳбарлари ва барча мактабгача таълим ташкилотлари  ходимлари ўзларининг кўргазмалари  ва концерт дастури билан иштирок этишди. Тадбирда болажонлар ижросида миллий урф-одатларимизни  акс эттирувчи қўшиқ ва рақсларни томошабинлар эътиборига намойиш қилдилар. Тадбир сўнгида иштирокчи болажонларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир кўтаринки рўҳда бўлиб ўтди.


скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH