Хатирчи туманида жорий йилнинг 5-октябр куни "5та муҳим ташаббус маънавий етук баркамол шахс кафолати" шиори остида ўтказилган семинар

Хатирчи туманида жорий йилнинг 5-октябр куни "5та муҳим ташаббус маънавий етук баркамол шахс кафолати" шиори остида ўтказилган семинар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, келажакда ёшларни ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин- қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Маълумки давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Бугун юртимизнинг вилоят ва туманларида ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

        Жумладан, 2019 йил 5 октябрь куни Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан бешта ташаббус  талабларини ўз ичига олган тадбир ўтказилди. Тадбир Навоий Педагогика коллежи биносида ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирга вилоят мактабгача таълим бошқармасининг давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими методисти Н.Тоғаева ва С.Эгамбердиева, Навоий педагогика коллежи  директори Д.Ҳамраев,  мактабгача таълим бўлими барча ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари мудир(а)лари, тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

         Ушбу тадбир танлов усулида ўтказилиб, навоий педагогика коллежи кўтаринки руҳда кўргазмали материаллар ва ҳар хил безаклар билан безатилиб, бўлим тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчилари ўзларининг спорт, санъат ва бошқа турли хил йўналишлар бўйича фаол иштирок этишиб, ўзларининг фаолиятлари давомида ўрганган рақслари ва спорт тадбирлари (шаҳмат, шашка, кураш, бадиий гимнастика ва эстофета ўйинлари) билан йиғилганларни мамнун этишди. 

      Тадбир сунгида, энг фаол ва намунали иштирок этган мактабгача таълим ташкилотларигатуман мактабгача таълим бўлимининг “Ташаккурнома”си, эсдалик ва қиммат баҳо совғалар топширилди.








скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH