ЭСТАФЕТА СПОРТ МУСОБАҚАСИ

ЭСТАФЕТА СПОРТ МУСОБАҚАСИ

2019 йил 19 декабр куни 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Офтобжон” ва “Пахтаой” гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида Эстафета спорт мусобақаси 4 та шарт асосида ўтказилди.                                   1-шарт Кеглилар орасидан илонизи шаклида югуриш

      2-шарт Халқалар ичидан ўтиб югуриш

   3-шарт Қопда сакраш

   4-шарт Умбалоқ ошиб, Халқани устидан ўтказиб, югуриб бориб келиш


Жамоавий спорт тури билан шуғулланиш болалардан ҳаракатчанликни ва мулоқотни  талаб этади.Тарбияланувчилар эстафеда, югуриш ва турли ўйинлар орқали беллашдилар. Мусобақанинг сўнги  натижасига кўра 1-сонли МТТ нинг “Офтобжон” гуруҳи тарбияланувчилари ғолиб деб топилди ва эсталик совғалар билан тақдирланди. 

Мактабгача таълим ташкилоти томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди. мусобақа тарбияланувчилардакатта қизиқиш ва таъсурот уйғотди. 


скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH