Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида тизимида Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги тадбирлари ўтказилди

Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида тизимида Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги тадбирлари ўтказилди

          Жорий йилнинг 7 феврал куни Навоий вилоятида Тарбияланувчилар ўртасида“Навоий асарлари қаҳрамонлари” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Расмлар танловида 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Давронова Баҳора фахли 3-ўринни эгаллади.  Педагог ходимлар ўртасида     Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб “Навоийлик ёш навоийхонлар”, “Навоий асарлари билимдони” номли китобхонлик танлови ўтказилди.
          Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотларида тизимида Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб, 2020 йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар  “Навоийхонлик ойлиги” ни ташкил этиш ва уни муносиб  ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан, барча мактабгача таълим ташкилотларида тадбирлар ташкил этилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларида Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб бурчаклар, Навоий асарлар кўргазмаларини ташкил этишди. “Навоий асарлари қаҳрамонлари” мавзусида расмлар танловлари ўтказилди. Педагог ходимлар ўртасида Навоий ғазаллари билан айтиладиган “Назм ва наво” кечасини ташкил этилди. “Навоий ворисларимиз” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.


скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH