Хатирчи туман мактабгакча таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”

Хатирчи туман мактабгакча таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”

          Хатирчи туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида 8- март “Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан баннерлар илинди ва ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан МТБ ва МТТ педагог ходимлари ўртасида "Жамият ҳаётида, давлат ва жамият бошқарув ишларида хотин-қизларнинг тутган ўрни” мавзусида маънавият соатлари ўтказилди. Барча мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилари ва тарбиячилари ўртасида 8 март “Халқаро-хотин қизлар куни” муносабати билан “Азиз ва мукаррамсан ўзбек аёли” мавзусида байрам тадбирлари ўтказилди. Жорий йилнинг 6 март куни 13-сон мактабгача таълим ташкилотида  Ходимлар ўртасида 4 та шарт асосида “Балли қизлар” кўрик танлови бўлиб ўтди. 

1-шарт Таништурув

2-шарт  Рақс 

3-шарт Салат тайёрлаш

4-шарт  Эркин мавзу

Тадбир миллий анъаналарга йўғрилган холда ўтказилди. Тадбирда бўлим ходимлари ҳамда ота-оналар иштирок этишди. Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилиб, тарбиявий ва ахлоқий, ҳамда маънавий мазмунда  ўтди. Иштирокчилар маҳорати ва билимига  кўра муносиб тақдирланди ва мукофотланди. Тадбир барча иштирокчиларда яхши тассурот қолдирди. Тадбирда болажонларимиз куй ва қўшиқлар ва Она-бола диалогини намойиш этдилар, ўз қўллари билан онажонлари учун табрикномалар, салатлар, тайёрлашди.  Мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилган ишлар, ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар болажонлар ва ота-оналар қалбида аёлга онага бўлган ҳурмат ва меҳр туйғуларини янада мустаҳкамлади. Фарзанд учун она оғушидан яхшироқ, ёқимлироқ ва севимлироқ жой йўқ. Дунёда ҳеч бир гул онанинг болага қилган табассумидан чиройли эмас.




скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH