Мактабгача таълим ташкилотлари янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренинг

Мактабгача таълим ташкилотлари янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимлари учун ташкил этилган семинар-тренинг


Туман мактабгача таълим бўлими мудири М.С.Ғоффоров сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан сўнги 3 йилда барча соҳалар қатори мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамровини ошириш, унга шарт-шароит яратиб беришга ҳам катта эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтди. 
2020 йилнинг 28 август куни Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактабгача таълим ташкилотларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан барча даражадаги раҳбарлар олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берди. Бу эса, ўз навбатида ўсиб келаётган келажагимиз бўлган ёшларимизнинг мактабга етук билимли бўлиб боришлари учун замин бўлиб хизмат қилиши, мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, пандемия даврида олдимизда турган вазифалар ва шу асосида соҳада ечимини кутаётган масалалар тўғрисида гапириб ўтди. Бўлим мудири ўринбосари О.Умарова йиғилиш иштирокчиларни киришсўзи билан очиб, вилоят бошқармаси ТТСТИТЖЭ бўлими бошлиғи Л.Ражабовага сўз навбатини берди. У ўз сўзида семинар иштирокчиларни  мактабгача таълим тизимида қабул қилинган қатор хужжатлар, улар ижроси  тўғрисида тўхталиб ўтди. “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” ги Қонунини қабул қилиниши   ва унда кенг кўламли стратегик масалалар, муҳим вазифалар белгиланиши билан биргабугунги кундаги ҳаётий талаб ва эҳтиёжлар асосида соҳада ечимини кутаётган масалалар мактабгача таълим тармоғини хозирги замон талаблари ва стандартлари, педагоглар салохияти тўғрисида гапириб ўтди.

               Шундан сунг,  Мактабгача таълим тизимида янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик юзасидан мактабгача таълим ташкилотлари директорлари шўъбаси семинар-тренинглар режаси асосида ўтказилди.

          Семинар мақсади: Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам”,”Илм йўли” давлат ўқув дастури асосида таълим-тарбия  ишларини тўғри йўлга қўйиш, давлат мактабгача таълим ташкилотларида юритилаётган иш хужжатларни тартибга солиш, ходимларнинг таълим-тарбия жараёнидаги масъулиятини ошириш.

         Вазифалари: ИштирокчиларнингЎзбекистон Республикаси илк ва мактабгача  ёшдагиболаларга қўйиладиган Давлат талабларини амалиётда  қўллай олиш, “Илк қадам”, ”Илм йўли” Давлат ўқув дастурини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш,  тўғри юритилиши мавзуларида билим ва амалий кўникмалари даражасини ошириш.

              Ўқув семинар  масъуллари: Семинарни Мактабгача таълим бўлимининг таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизмат ташкил этишшўъбаси М.Воҳидова ҳамда тегишли шўъба ҳамда таянч мактабгача таълим ташкилотлари директорлари режа асосида  олиб боришди  

Семинар-тренинг мавзулари:

   1. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим-тарбия тўғрисида”ги қонунда белгиланган устувор вазифалар, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган  вазифалар, мактабгача таълим   ва тарбия принциплари тўғрисида 10-сон ДМТТ директори М.Умарова батафсил тушунтириб берди. 

      2. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 62-сон қарори ижросини меҳнат жамоаси ўртасида тарғиб этиш тўғрисида маърузачи 20-сон таянч ДМТТ директори С.Нормуродов атрофлича тушунча берди.  

       3. Ўзбекистон Республикаси Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам”, “Илм йўли” Давлат ўқув дастурлари асосида  таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш юзасидан 8-сон таянч мактабгача таълим ташкилоти директори Ш.Қодирова маърузаси тингланди.

     Ўзбекистон Республикаси «Илк кадам» “Илм йўли” мактабгача таьлим ташкилотнинг Давлат ўкув дастури мазмун ва мохият: 

МТТда таълим жараёнини ташкил қилиш тамойиллари;

МТМ таълим жараёнининг тамойиллари қуйидагилардан иборат: 

- бола ҳуқуқлари, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари ва салоҳиятларини ҳисобга олиш; 

- таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги; 

- бола саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжлари, шу жумладан, унинг ҳаракатланиш эҳтиёжларини қондириш; 

- боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш; 

- ўйин орқали таълим бериш ва ривожлантириш; 

- боланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш; 

- бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш; 

- МТМнинг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги; 

-миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш; 

Боланинг мактабгача таълим муассасасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши 

учун мактабгача таълим муассасаси раҳбари жавобгар бўлади. 

        4.   Мактабгача таълим вазирининг  2019 йил 30 августдаги  155-сонли “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги буйруғи ижроси: Ташкилот директорининг иш ҳужжатлари: МТТнинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва ушбу дастур асосида фаолият олиб бориш мавзусида 2-сон таянч МТТ директори Ў.Халимова батафсил тушунчалар берди.

       5. Мактабгача таълим ташкилотларида Педагогик кенгаш фаолиятини сифатли ва тўғри ташкил этиш мавзусида 5-сон ДМТТ директори С.Эгамбердиева маърузаси тингланди

     6. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим самарадорлигини оширишда Кузатув кенгаши билан ҳамкорликнингаҳамияти тўғрисида 3-сон ДМТТ директори Ш.Усмонова ўзининг тавсияларини берди.

      7. Мактабгача таълим ташкилотида кадрлар билан ишлаш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечими. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881–сонли қарори  ижросини таъминлашда ташкилот раҳбарининг шахсий масъулиятини ошириш бўйича бўлимнинг юристконсульти Ж.Примов директорларга қонун доирасида ҳужжатларнинг юритилиши буйича курсатма ва тавсиялар берди.

           8. Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими (OPEN Emis)да ишлаш бўйича бўлимнинг АКТ мутахассиси З.Санақулов ўз  тавсияларини айтиб ўтди. Ушбу дастур асосида электрон маълумотларни тўғри киритиши дастурга шахсан ДМТТ директорлари жавобгар эканлигини огоҳлантирди.









скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH