Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими  таъсарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида  спортнинг шахмат  тури  бўйича ташкил этилган мусобақаси

Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлими таъсарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида спортнинг шахмат тури бўйича ташкил этилган мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон "Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 9 апрель куни  мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада таълим ташкилотлари педагоглари ўртасида, Низом асосида ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад, шахмат спорт турини болажонлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш, уларни спортга жалб этиш, ёшларни шахматга қизиқтириш. Мусобақага туман спортни ривожлантириш федерацияси мутахассисиМ.Абдуллаев, мактабгача таълим бўлими таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъба мудири М.Воҳидова, Навоий педагогика коллежи жисмоний тарбия ўқитувчиси М.Бердиев ҳакамлик қилиб, мусобақани баҳолаб боришди. Мусобақада очколар бўйича17-сон ДМТТ жисмоний тарбия йўриқчиси Равшан Кенжаев 1-ўринни, 6-сон ДМТТ тарбиячиси Юлдуз Худоярова 2-ўринни ва13-сон ДМТТ тарбиячиси Мухлиса  Ҳамдамова  3-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритдилар ҳамда вилоят босқичида  иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.


скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH