Хатирчи тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимлари ўртасида “Китобхонлик хафталиги”доирасида ўтказилган тадбири

Хатирчи тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимлари ўртасида “Китобхонлик хафталиги”доирасида ўтказилган тадбири

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил                     14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан мактабгача таълим ташкилотларида “Китобхонлик хафталиги” доирасида ўтказиладиган чора-тадбирлар  режасига асосан ҳамда Президент ташаббуси билан илгари сурилган  5 муҳим ташаббусни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиш, маданият ва санъат, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, китобхонлик ва китоб мутолаасига самарали жалб этиш борасида, жорий йилнинг 12 апрель кунида Навоий педагогика коллежи кутубхонасида, мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ўртасида “Энг яхши китобхон таълим ташкилоти” танлови ўтказилди.

Танловда 1,7,8,10,11,13,14,16,17 ва 20-сонли мактабгача таълим ташкилотлари педагогларииштирок этишди.           

           Танлов А.Қодирийнинг “Мехробдан чаён”, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романлари асосида ўтказилди. Танловда   мактабгача таълим бўлими мутахассислари М.Воҳидова, Г.Тоғаева, коллеж ўқитувчилари Ю.Турдиева, Г.Санаевалар ҳакамлик қилишди.

Танлов савол- ёзма жавоб шаклида ўтказилди ва ғолиблар аниқланди.

Танловда 8-сон таълим ташкилоти педагог жамоаси 1-ўринни, 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти педагог жамоаси 2-ўринни ҳамда 19-сон таълим ташкилоти педагог жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоа бўлим томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

        Китобхонлик хафталиги доирасида  1-,6-,13-, 20-сонли мактабгача таълим ташкилотларида китоб марафони ўтказилди.

скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH