Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида   “ИҚТИДОРЛИ БОЛАЖОН” интелектуал кўрик танлови

Хатирчи туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “ИҚТИДОРЛИ БОЛАЖОН” интелектуал кўрик танлови

Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, Давлат ўқув дастурида белгиланган тамойиллар ижросини амалга ошириш тизимида                  таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ташкилотларда тарбияланаётган болаларнинг интелектуал имкониятларини истеъдодини, иқтидор қирраларини аниқлаш, ривожлантириш ва уларни рағбатлантириш, болаларда чет-тилини ўрганишга бўлган қизиқишини уйғотиш, бу борада ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида  тумандаги барча давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “ИҚТИДОРЛИ БОЛАЖОН” интелектуал кўрик танлови низомига асосан, жорий йилнинг 15 апрел куни 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди. Танлов икки йўналишда (математика ва иккинчи тил (инглиз )) 3 та шарт асосида ўтказилди. 

Математика йўналишида:

1-шарт: Мантиқий савол-жавоблар

2-шарт: Фазовий тасаввурларни шакилланганлиги юзасидан топшириқ.

3-шарт: Ментал арифметика бўйича мисоллар ечиш.   

         Математика йўналишидан 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Жумақулова Севинч энг юқори натижаларни кўрсатиб фахрли 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. 1-5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари Бадриддинов Афзалбек ва Абдурасулов Комилжонлар 2-ўринни эгаллашди. 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ахматқулов Шербек 3-ўринни эгаллади. 

         Иккинчи тил йўналишида: 

1-шарт “Мен ва оилам ” мавзусида гапириб бериш;

2-шарт “Қадамба-қадам” ўйини (ўқитувчи кўрсатган карточкалар  бўйича биринчи жавоб берган бола бир қадам олдинга юради)

3-шарт “Magic box” сеҳрли қутича ўйини: (бу ўйинда болалар кўзи боғланган ҳолда қутичага қўлини тиқиб, меваларни (предметларни) пайпаслаб кўриб номини инглиз тилида айтишлари ҳамда кўзларини очиб бирор бир сифатини айтишлари керак )

Иккинчи тил йўналишида 5-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Суюнов Иброҳмижон юқори балл тўплаб 1-ўринни эгаллади, 8-сон ДМТТ тарбияланувчиси Тўлқинов Аббосжон—2-ўринни,                1-сон ДМТТ тарбияланувчиси Талгатов  Самир – 3 ўринни эгаллашди.

Туман Мактабгача таълим бўлими маъмуриятитомонидан ғолибларга “Диплом” ҳамда совғалар билан тақдирландилар. 

Танлов қизиқарли ва таъасуротларга бой бўлди.


скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH